ЎзА Ўзбек

07.03.2019 Чоп этиш версияси

6 март воқеалари қисқа сатрларда

6 март воқеалари қисқа сатрларда

Филиппин. Мамлакат қирғоқбўйи ҳудудларида 5,7 магнитудали ер силкиниши юз берди. Жабрланганлар ва қурбонлар ҳақида маълумотлар келтирилмаган.

АҚШ. Мамлакат Давлат котиби Майк Помпео Вашингтонда БМТнинг Сурия масалалари бўйича махсус вакили Гейр Педерсен билан Сурия масаласи бўйича музокаралар ўтказди.

Сурия. Ҳама вилоятида террорчи гуруҳ томонидан тинч аҳолига қарата амалга оширилган ҳужум оқибатида 5 нафар суриялик ҳалок бўлди.

Афғонистон. Нангархар вилоятидаги хусусий корхоналардан бирига қуролланган гуруҳ томонидан амалга оширилган тажовуз оқибатида 16 киши ҳалок бўлди.

Ироқ. “Ислом давлати” террорчи гуруҳи томонидан мамлакат шимолидаги ҳарбий қўшин қўмондонлигига қарата амалга оширилган ҳужум оқибатида 6 нафар ҳарбий ҳалок бўлди.

Сурия. 79 та қочоқ аҳоли мамлакат ҳудудига доимий яшаш учун қайтди. Бир неча кун ичида мамлакатга қайтган қочоқлар сони 870 тага етди.

АҚШ. Мамлакат вице-президенти Майк Пенс АҚШ ҳукумати Венесуэланинг 77 амалдорлари хусусан, уларнинг оила аъзолари учун виза масаласида санкция жорий этганини маълум қилди.

2 599
Зуҳра Мирзабоева, ЎзА