ЎзА Ўзбек

15.07.2019 08:31 Чоп этиш версияси

500 ёшли дарахт шохлари синиб тушиши оқибатида 19 киши жароҳат олди

500 ёшли дарахт шохлари синиб тушиши оқибатида 19 киши жароҳат олди

Озарбайжондаги Шеки хонлиги саройи меъморий ёдгорлиги ҳудудидаги 500 ёшли дарахт шохларининг синиб тушиши натижасида 19 киши жароҳат олди, дейилади “Haqqin” агентлиги хабарида.

Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигидан 17 кишига воқеа жойида тиббий хизмат кўрсатилгани, икки киши шифохонага жойлаштирилгани маълум қилинган. РИА Новости хабарида эса ҳодиса бўйича ишларни Президент Илҳом Алиев шахсан назоратга олгани айтилган.

ЎзА
1 874