ЎзА Ўзбек

13.02.2020 Чоп этиш версияси

46 нафар Тожикистон фуқароси Ухан шаҳридан ўз юртига олиб келинди

46 нафар Тожикистон фуқароси Ухан шаҳридан ўз юртига олиб келинди
Коронавирус тарқалганидан бир ой ўтиб тожик расмийлари 46 нафар Тожикистон фуқаросини Хитойнинг Ухан шаҳридан олиб чиқди.

“Samon air” авиакомпаниясига тегишли самолёт 11 февраль куни Айний халқаро аэродромига қўнди.

Расмийларнинг баёнотига кўра, Ухандан келган барча фуқаролар, жумладан уларга ҳамроҳлик қилган шахслар – тиббиёт ходимлари, Фавқулодда вазиятлар ва фуқаро мудофааси қўмитаси ходимлари, самолёт экипажи икки ҳафта карантинга жойлаштирилди.



2 201
ЎзА