ЎзА Ўзбек

17.08.2018 16:01 Чоп этиш версияси

40 нафар шубҳали шахс қўлга олинди

40 нафар шубҳали шахс қўлга олинди
"17 август куни қурилиш ишлари олиб борилаётган Украинанинг Киев шаҳри ​ҳудудларидан бирида 40 нафар қуролланган шубҳали шахслар қўлга олинди", дея хабар бермоқда “РИА Новости”
Шаҳарнинг Дарницком туманида маҳаллий полиция ходимлари томонидан олиб борилаётган патрул назорати давомида ҳудудда 80 га яқин спорт киймидаги эркаклар йиғилиб турганлиги маълум бўлган. Ҳуқуқ тартибот ходимлари белгиланган манзилга етиб келгунга қадар 40 га яқин киши қочиб кетган.
Воқеа жойида полиция ходимлари 40 нафар шубҳали шахсларни ҳибсга олган. Улардаги қурол-аслаҳалар олиб қўйилган. Ҳозирда воқеа юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Зуҳра Мирзабоева, ЎзА​
7 699