ЎзА Ўзбек

26.08.2018 12:38 Чоп этиш версияси

30 кишилик автобус ҳалокатга учради ​

30 кишилик автобус ҳалокатга учради ​
Болгариядаги ушбу ҳалокат шанба куни содир бўлди. Бахтсиз ҳодиса туфайли 15 киши ҳалок бўлди, 5 киши оғир жароҳатланган, Болгария ички ишлар вазири Валентин Радевнинг маълумотига таянган ҳолда ТАСС хабар беради.

“Воқеа қай тарзда рўй бергани ҳали тўлиқ ўрганилмади”, дейди ички ишлар вазирлиги раҳбари. Болгария Соғлиқни сақлаш вазири Кирил Ананиев 13 киши воқеа жойида, икки киши сал ўтиб ҳалок бўлганини айтмоқда. Улар орасида қария ва болалар ҳам бўлган. Световрачена қишлоғидан кетаётган автобус Своге яқинидаги Искар даҳасидаги 20 метр баландликдан пастга қулаган. Воқеа маҳаллий вақт билан 17:00 да юз берган. Ҳалокат содир бўлганда автобусда 30 киши бор эди. Автобус ҳайдовчиси ва сайёҳлар шошилинч тарзда ўринларидан эвакуация қилинди, бироқ автобус ёниб кетган.

Д.Маматова, ЎзА​
4 541