ЎзА Ўзбек

10.02.2019 19:46 Чоп этиш версияси

3 кунда сохта алкоголдан заҳарланиб вафот этганлар сони салкам 100 кишига етди

3 кунда сохта алкоголдан заҳарланиб вафот этганлар сони салкам 100 кишига етди

Ҳиндистон шимолидаги Уттар-Прадеш ва Уттаркханд штатларида 3 кун ичида сохта алкоголдан заҳарланиш оқибатида 97 киши вафот этган. Бу ҳақида РИА Новости маҳаллий ОАВга асосланиб хабар берди.

Маҳаллий ҳокимият маълумотига қараганда, 7 февраль куни бир нечта қишлоқлар фуқаролари Харидвар округида дафн маросими чоғида алкоголь истеъмол қилган, эртаси куни эса улар ўзларини ёмон ҳис қила бошлаган.

Ҳалок бўлганлар ҳақидаги илк хабар пайшанба куни эълон қилинган ва шундан сўнг воқеа юзасидан тергов бошланди. Натижада полиция томонидан 10 литр ноқонуний ишлаб чиқарилган алкогол мусодара қилинди. 200 га яқин киши қўлга олинган. Ҳодиса сабабли Акциз бошқармасининг бир неча ходими ишдан бўшатилди.

Н. Тошпўлатова, ЎзА
9 167