ЎзА Ўзбек

11.01.2019 14:42 Чоп этиш версияси

2018 йилда журналистлар учун энг хавфли мамлакат – Афғонистон

2018 йилда журналистлар учун энг хавфли мамлакат – Афғонистон

Афғонистонда 2018 йилда 120 нафар журналистга қарши зўравонлик ҳолатлари кузатилган. Бу эса мамлакат тарихида Афғонистоннинг иккинчи бор "Журналистлар учун энг хавфли мамлакат", дея қайд этилишига сабаб бўлмоқда, дейилади Журналистлар хавфсизлиги бўйича қўмита (ЖХҚ) маълумотида. 

Афғонистон журналистлари жамоатчилигининг маълумотига кўра, хавфсизликка таҳдидлар, маълумотларни олишдаги тўсиқлар ҳали ҳамон давом этмоқда. 
2018 йилда афғон журналистларига қарши 17 маротаба қотиллик, шунингдек, шахсга таҳдид, ўғрилаш каби зўравонлик ҳолатлари қайд этилган. 

“Афғонистон ҳукумати мансабдор ва мутасадди вакиллари томонидан журналистларга нисбатан зўравонлик, таҳдид ўтказиш бўйича 44 ҳолат аниқланган”, дейди ЖХҚ раиси Омид Шариф.

Ушбу мамлакат ичида эса журналистларга нисбатан 42 зўравонлик ҳолати кузатилган Афғонистон пойтахти – Қобул шаҳри номи алоҳида тилга олинади. 

Қайд этиш керак, мавжуд тўсиқларга қарамасдан 2018 йилда Афғонистонда 57 та янги ОАВ фаолияти йўлга қўйилган. 

Маълумот ўрнида, Афғонистон 2018 йилда Россиянинг Жаҳон матбуот эркинлиги индексида 180 мамлакат орасидан 118-ўринда қайд этилганди.

Зуҳра Ярашова​​

ЎзА
1 409