ЎзА Ўзбек

18.08.2018 10:45 Чоп этиш версияси

19 август – Халқаро инсонпарварлик ёрдами куни

19 август – Халқаро инсонпарварлик ёрдами куни

Бундан 15 йил муқаддам, яъни 2003 йил 19 август куни БМТнинг Боғдоддаги бош қароргоҳи жойлашган “Канал” меҳмонхонасига террорчи шахс томонидан қилинган ҳужум оқибатида 23 одам, улар орасида ташкилот бош котибининг Ироқдаги махсус вакили Сержиу Виейра ди Меллу ҳалок бўлди.

Ушбу террор ҳаракати оқибатида 100 дан ортиқ одам жароҳатланди. БМТ ҳалок бўлганлар хотираси ҳурмати юзасидан 2008 йил 19 август санасини “ Халқаро инсонпарварлик ёрдами куни” деб эълон қилди.

РИА Новости берган маълумотга кўра, Халқаро ташкилотнинг ушбу кун санаси билан боғлиқ ташкил этган акциясида дунёнинг барча мамлакатларидаги ёрдамга муҳтож инсонлар томонидан алоқа воситалари орқали юборилган ҳар бир мурожаатнома кўриб чиқилади ва имкон қадар масаланинг ечимига ёрдам берадилар. Ушбу акция мамлакат раҳбарлари ва Бош Ассамблея аъзоларига жаҳондаги муаммоли шароитда бўлган фуқароларнинг муаммоларини ҳал этишда бирлашиб фаол чоралар кўришларига имкон беради.

З. Мирзабоева, ЎзА
7 784