ЎзА Ўзбек

04.08.2020 Чоп этиш версияси

1 сентябрдан бошлаб Россия олий ўқув юртларида ниқоб тақиш мажбурий бўлади

1 сентябрдан бошлаб Россия олий ўқув юртларида ниқоб тақиш мажбурий бўлади

Мамлакат фан ва олий таълим вазири Валерий Фальков шундай фармойиш чиқарди.

«Ниқоб тақиб юриш мажбурий бўлади. Бу коронавирус инфекциясининг олдини олиш қоидаларига амал қилган ҳолда ўқув жараёнини ташкиллаштириш имконини беради», — дейилади вазирлик матбуот хизмати тарқатган хабарда.

Бундан аввал Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Татьяна Голикова Россия мактабларида ҳамда олий ўқув юртларида янги ўқув йили 1 сентябрдан, анъанавий форматда бошланишини маълум қилганди.

Голикованинг қўшимча қилишича, Россиядаги олий ўқув юртларининг 92 фоизи ўқув йилини 1 сентябрда, одатдаги форматда бошлашни режалаштирган. Қолганлари 14 сентябрдан бошлаш ниятида.

2 970
ЎзА