ЎзА Ўзбек

04.10.2018 10:26:45 Чоп этиш версияси

​Ҳукумат сиёсатчилар фикрларига эътибор қаратмоқчи эмас


Италия ҳукумати мамлакатнинг 2019 йилги бюджетини қабул қилишда Еврокомиссиянинг ҳам, бошқа давлатлар сиёсатчилари фикрларига ҳам эътибор қаратмоқчи эмас. 

Бу ҳақда "Canale5"га берган интервьюсида Италия вице-премьери Маттео Сальвини маълум қилган. 

“Мен Италияни Европанинг қаҳрамони сифатида кўришни истайман. Бизнинг французлардан ҳам, немислардан ҳам ўрганадиган жойимиз йўқ”, деган Сальвини, фикрини давом эттириб, “Эҳтимол, кимдир Италияни муҳожирлар тўлиб-тошган ожиз давлат сифатида кўришни истар, лекин ҳукуматимиз бунга йўл қўймайди”, деб таъкидлаган.​