ЎзА Ўзбек

28.08.2018 15:17 Чоп этиш версияси

“Қотил роботлар” керак эмас

“Қотил роботлар” керак эмас
"Қотил робот"лар эндиликда илмий фантастика эмас. Нишонни ўзи танлайдиган сунъий интеллектга эга дронлар, автомат тўпларнинг пайдо бўлиши қурол-яроғ ишлаб чиқариш соҳасидаги технологик ютуқлар мавжуд халқаро ҳуқуқларнинг ривожланишидан анча устунлигини кўрсатмоқда", дея баёнот берди ҳуқуқ ҳимоячилари.

"Amnesty International" бу каби баёнотни БМТ шафелигида автоном қуроллар тизими тўғрисида ўтказиладиган музокаралар аввалида берди. Музокаралар 27 август куни Женевада бошланди. Музокараларда 75 мамлакат вакили иштирок этиши кутилмоқда.

Музокаралар якунида яқин йилларда тўлалигича ўзини бошқарадиган роботлар пайдо бўлиш-бўлмаслиги ойдинлашади. Бу каби роботлар нишонни ўзи танлайди ва уни йўқ қилиш ёки қилмаслик борасидаги қарорни ўзи чиқаради. Ҳуқуқ ҳимоячилари бу ноқонуний қотилликларга, жароҳатларга ва инсон ҳуқуқларининг бузилишига сабаб бўлишидан хавотирга тушмоқда.

ЎзА
3 954