ЎзА Ўзбек

06.12.2018 11:49 Чоп этиш версияси

Божхона хизматининг собиқ раҳбари қўлга олинди

Божхона хизматининг собиқ раҳбари қўлга олинди

Озарбайжон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан Интерпол орқали қидирувга берилган Қирғизистон божхона хизматининг собиқ раҳбари Адамқул Жунусов қўлга олинди, деб ёзади “Report.az”.

Собиқ амалдор Ҳайдар Алиев номли халқаро аэропортда қўлга олинган. Яқин орада Озарбайжонга бир гуруҳ терговчилар келади ва Жунусов ватанига экстрадиция қилинади. Мансаб ваколати суиистеъмолида айбланаётган Жунусов 2013-2016 йилларда қирғиз божхона хизматига раҳбар бўлган.​

ЎзА
1 816