ЎзА Ўзбек

25.09.2018 Чоп этиш версияси

​Ҳиндистонда кучли жала оқибатида 45 киши бедарак йўқолди

​Ҳиндистонда кучли жала оқибатида 45 киши бедарак йўқолди

ANI агентлигининг маълум қилишича, Ҳиндистон шимолида кузатилаётган кучли жала туфайли Химачал-Парадеш штатида 45 киши бедарак йўқолган. Улар орасида 35 нафар талаба ҳам бор.

Аввалроқ, “Times of India” нашри Ҳиндистон шимолида кучли ёғингарчилик оқибатида юзага келган сув тошқинлари ва ер кўчкиларида 11 киши ҳалок бўлгани, Панжоб штатида хавфнинг “қизил” даражаси эълон қилингани, Жамму ва Кашмир, шунингдек, Химачал-Парадеш штатининг баъзи ҳудудларида мактаблар ёпилгани ҳақида хабар қилган эди.

Ҳиндистонда июнь ойининг ўрталаридан буён муссон ёмғирлари мавсуми давом этмоқда. Расмий статистика маълумотларига кўра, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида мингдан зиёд киши ноқулай об-ҳаво шароити туфайли ҳалок бўлган.

2 299
Малоҳат Ҳусанова, ЎзА​