ЎзА Ўзбек

17.03.2020 Чоп этиш версияси

​"Бешлик” саммитида кўриладиган масалаларга аниқлик киритилмоқда

​"Бешлик” саммитида кўриладиган масалаларга аниқлик киритилмоқда

АҚШ президенти Дональд Трамп Россия президенти Владимир Путиннинг БМТ Хавфсизлик Кенгаши доимий аъзолари “бешлик” мамлакатлари саммитини ташкил этиш ҳақидаги таклифини қўллаб-қувватлайди, деб маълум қилди АҚШнинг Россиядаги элчиси Жон Салливан.

"Оқ уй раҳбари президент Путиннинг “бешлик” давлатлари саммитини ўтказиш ғоясини қўллаб-қувватлади ва уни АҚШ ҳудудида, Нью-Йорк шаҳридаги БМТ Бош ассамблеяси сессияси доирасида ўтказиш таклифини илгари сурди. Аммо саммит ташкил этиладиган жой ва уни ўтказиш вақти ҳақида гапирмаган. Томонлар учрашувда кўриладиган масалалар бўйича келишиб олиши керак, бу жуда муҳим", – деди Жон Салливан "Коммерсант” нашрига берган интервьюсида.

Элчининг фикрича, ядро қуролларига эга “бешлик” форматида қуроллар устидан назорат масаласи ҳам кўрилиши мумкин, ушбу мавзуни муҳокама қилиш сўнгги икки йил давомида стратегик барқарорлик бўйича Вашингтон билан Москва ўртасида олиб борилган музокаралар руҳига ва моҳиятига ҳамоҳангдир.

Бундан авал Қўшма Штатлар президенти Дональд Трамп қуроллар устидан назорат масаласида Россия, Хитой, Франция ва Буюк Британия билан Нью-Йоркда учрашиш тарафдори эканини айтган эди. Ундан ҳам олдинроқ Россия президенти Владимир Путин Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолари ўртасида олий даражадаги учрашув ташкил этиш таклифини илгари сурганди.​

1 682
ЎзА