ЎзА Ўзбек

13.01.2020 Чоп этиш версияси

Қарздорлиги туфайли 7 та давлат БМТда овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум қилинади

 Қарздорлиги туфайли 7 та давлат БМТда овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум қилинади
БМТга аъзо етти давлат ташкилотга аъзолик бадалини тўламагани учун Бош ассамблеяда овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум қилинади. 

"Anadolu" хабарига кўра, Ливан, Венесуэла, Марказий Африка Республикаси, Гамбия, Лесото, Тонго ва Яманга халқаро ташкилот низомининг тегишли бандларига мувофиқ вақтинчалик чеклов жорий қилинади. Улар кейинги икки йилда аъзолик бадалини тўламаган. 

“2019 йилда ташкилотнинг 193 аъзосидан 146 таси аъзолик бадалини тўлаган" дейилади хабарда.

Хабарда АҚШнинг БМТдан қарзи 491 миллион доллардан иборатлиги алоҳида қайд этилган. 



5 113
ЎзА