ЎзА Ўзбек

16.05.2019 14:30 Чоп этиш версияси

Зиёратчилар мамнун

Зиёратчилар мамнун

Айни кунларда кўплаб юртдошларимиз қатори наманганлик зиёратчилар ҳам Саудия Арабистонининг муқаддас Макка ва Мадина шаҳарларида муборак умра зиёратини адо этишмоқда.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКнинг “Тошкент-Жидда” йўналишида Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрига етиб борган зиёратчилар мамлакатимизнинг ушбу давлатдаги Бош консулхонаси масъуллари томонидан кутиб олиниб, Мадина шаҳрига кузатиб қўйилмоқда. 

Ватандошларимизга ҳар томонлама қулай транспорт ва бошқа йўналишларда сервис хизматлари кўрсатилаётир. Меҳмонхонада юртимиздан келган ошпазлар саҳарлик ва ифторлик тайёрлашмоқда. 
Наманганлик зиёратчилар ҳам муқаддас умра сафарини беками-кўст ўтказиб беришлари учун яратиб берилган шароитлардан мамнун. Улар меҳмонхона яқинидаги “Масжидун-Набавий”да беш вақт намозларини адо этар экан, Аллоҳ таолодан юртимизга тинчлик, халқимизга фаровонлик сўраб дуои хайрлар қилмоқдалар. 

Зиёратчилар яратиб берилаётган шарт-шароитлар ва имкониятлар учун Президентимизга миннатдорликларини изҳор этишмоқда. 

Нуруллоҳ МАҲКАМОВ,
ишчи гуруҳ раҳбари
Мадина шаҳридан.

ЎзА
1 324