ЎзА Ўзбек

22.02.2019 19:05:32 Чоп этиш версияси

Зиёрат туризмида ёшларни ҳам унутмаслик таклиф этилди


Бухорода ўтказилаётган биринчи Халқаро Форум Ўзбекистоннинг зиёрат туризми салоҳиятини оширишга ва хорижий тажрибага асосланиб янги туризм маҳсулотларини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.

Фазал Баҳардин, “Crescent Rating” асосчиси ва бош директори (Сингапур) :

– Мусулмон сайёҳлар учун халқаро рейтинг ва унинг мамлакат имижини оширишга таъсири хусусида сўзлайдиган бўлсак, бу борада ўз таклифларимни билдирмоқчиман. Зиёрат туризми тушунчасини ифодаловчи бир қатор терминлар бор. Хусусан, 2008 йилдан буён дунёда ҳалол тушунчаси пайдо бўлди. Айни вақтда эса Малайзия, БАА ва Индонезия энг яхши натижаларга эришмоқда. Япония, Корея ҳам бу бозорга талабгорлик қилмоқда. Жорий йилда бу борада яна бир қатор янги технологиялар ва инновациялар жорий этиш кутилмоқда.

Маълумки, бутун жаҳонда Ислом динига эътиқод қилувчи 1,8 миллиард мусулмон истиқомат қилади, шундан қарийб 150 миллиони ҳар йили саёҳат қилади.

8c91d4c3-6a01-416e-9757-f91f4f78b8e8.jpg

Тўғри, Ўзбекистонда маданий обидалар ва қадимий архитектура муҳим ўрин тутади. Бухоро ва Самарқанд дунёнинг ажойиб шаҳарларидан. Бу юртга кўплаб одамлар қадимий архитектурадан баҳраманд бўлиш учун келади. Ўзбекистонни ислом олами учун иккинчи Макка сифатида эътироф этиш мумкин. Бу ер илмлар маркази, ўрганишлар даргоҳи. Шу боис сизларда зиёрат туризми учун тақдим этиладиган таклифлар жуда кўп.

Аммо қайд этиш жоизки, айни вақтда мусулмонлар орасида ёшларнинг ҳиссаси ортиб бормоқда. Яъни мусулмон аҳолининг 46 фоизини 35 ёшгача бўлганлар ташкил этади. Шунинг учун ҳозирда туризмни ривожлантириш учун ёшларнинг эҳтиёжларини ўрганиш муҳим. Улар учун кўнгилочар масканлар, дам олиш инфратузилмасини ҳам барпо этиш жоиз.