ЎзА Ўзбек

06.02.2020 Чоп этиш версияси

Зиёрат туризми хизматлари бўйича янги стандарт ишлаб чиқилди

Зиёрат туризми хизматлари бўйича янги стандарт ишлаб чиқилди

Ислом давлатлари стандартлар ва метрология институти (SMIIC)нинг Туризм ва унга боғлиқ масалалар бўйича техник қўмитаси (ТС 5) томонидан “OIC/SMIIC 9: 2019 Ҳалол туризм бўйича хизматлар. Умумий талаблар” стандарти ишлаб чиқилди. 

Янги стандарт мусулмон сайёҳларга тақдим этилувчи маҳсулотлар ва хизматларнинг ислом қоидаларига мувофиқ келишини таъминлашга йўналтирилган. OIC/SMIIC 9: 2019 стандарти SMIICʼга аъзо давлатларнинг умумий стандарти сифатида бутун дунё бўйлаб ҳалол туризм хизматларини (ҲТХ) таклиф қилувчи туристик индустрия субъектлари томонидан кенг қўлланилиши кутилмоқда. 

“Ҳалол туризм хизматлари” мусулмон сайёҳларига таклиф этилувчи, ислом қоидаларига мувофиқ келувчи барча маҳсулот ва хизматлар сифатида белгиланади. 

OIC/SMIIC 9 стандартида ҳалол туризм объектлари, сайёҳлар учун маҳсулотлар ва хизматлар, жойлаштириш воситалари, туристик пакетлар, туристик гидлар ва овқатланиш, ресторанлар каби бошқа хизматлар ҳамда объектларни бошқаришга доир бошқарув тамойиллари ва талаблари мавжуд. 

11 175
ЎзА