ЎзА Ўзбек

30.05.2019 Чоп этиш версияси

Жорий йилда 10 та мунтазам халқаро автобус йўналиши йўлга қўйилади

Жорий йилда 10 та мунтазам халқаро автобус йўналиши йўлга қўйилади

Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси мажлисида бу ҳақда тўхталиб ўтилди. 

Унда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг жорий йил биринчи чорагида амалга оширган ишлари тўғрисидаги ҳисоботи эшитилди.

Таъкидланишича, аҳолининг узоғини яқин қилиш мақсадида жорий йилда 107 та янги йўловчи ташиш автомобиль йўналишини ташкил этиш режалаштирилган бўлиб, ҳисобот даврида республика бўйича жами 10 та янги автобус йўналиши очилган. 

Мамлакатимизда сўнгги 20 йил ичида мунтазам халқаро автобус маршрутлари мавжуд эмас эди. 2018 йилга келиб бу борадаги ишлар жадаллаштирилиб, республикани Россия, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон каби давлатлар билан боғловчи 14 та йўналиш фаолияти йўлга қўйилди. 

Жорий йилда уларнинг сонини яна 10 тага кўпайтириш кўзда тутилган. 2019 йилнинг биринчи чорагида эса жами 3 та янги мунтазам халқаро автобус йўналиши очилган. Тошкент–Нур-Султон (Қозоғистон), Тошкент–Еттисой (Қозоғистон) ва Тошкент–Тараз (Козоғистон) йўналишлари шулар жумласидандир.

2 939
Нурилло НАСРИЕВ, ЎзА