ЎзА Ўзбек

05.02.2019 19:46 Чоп этиш версияси

Жакартада “Ўзбекистонга саёҳат” номли фотокўргазма ташкил этилади.

Жакартада “Ўзбекистонга саёҳат” номли фотокўргазма ташкил этилади.

Жорий йилнинг 7-17 февраль кунлари Индонезиянинг Жакарта шаҳридаги “Истиқлол” музейида, “Ўзбекистонга саёҳат” номли фотокўргазма ташкил этилади.

Фотокўргазма доирасида “Ўзбекистон уламолар юрти” номли конференция ҳам бўлиб ўтади.

Фотокўргазмада ўтган йил давомида Ўзбекистонга ташриф буюрган индонезиялик сайёҳлар олган фотосуратлар орқали сараланган 100 таси намойиш этилади. Кўргазмада университет профессорлари, талабалар ва сайёҳларнинг шахсий фото архивидаги расмларни ҳам учратиш мумкин. Ушбу тадбирдан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини Индонезияда кенг тарғиб этиш, икки давлат ўртасида туризмини ривожлантириш, туризм соҳасига хорижий инвесторларни жалб этиш ва Ўзбекистонни дунёдаги зиёрат туризми марказларидан бири сифатида намоён этишдан иборатдир.

a4ada8d2-f0c8-4eb0-89ad-4f911e48a888.jpg

Эслатиб ўтамиз, фотокўргазмада намойиш этиладиган фотосуратлар www.visituzbekistan.id сайти орқали ҳам эълон қилинади.

Тадбир Туризмини ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Индонезиядаги Ўзбекистон туризм элчиси профессор Эко Шри Маргианти ҳамда “Истиқлол” музейида маъмурияти билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.

Шунингдек, фото кўргазмада ташриф буюрувчиларга жорий йилнинг 21-23-февраль кунлари Бухорода бўлиб ўтадиган Зиёрат-туризми бўйича биринчи халқаро форум ҳақида кенг маълумот бериб ўтиш ҳам режалаштирилган.

Маълумот учун: юртимиз бўйлаб саёҳат қилишга қизиқаётган сайёҳлар учун аниқ, сифатли ҳамда қизиқарли маълумот тайёрлаб бериш йўлида Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан кўплаб чет эл ОАВлари, туризм соҳасини ёритувчи босма ва интернет нашрлари билан яқин ҳамкорлик лойиҳалари амалга оширилиб келинмоқда.

Туризмни ривожлантириш
давлат қўмитаси матбуот хизмати

ЎзА
8 572