ЎзА Ўзбек

15.03.2019 12:04 Чоп этиш версияси

Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини хорижда тарғибот қилишда ватандошларимиз кўмакчи

Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини хорижда тарғибот қилишда ватандошларимиз кўмакчи

Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги Элчихонасида ватандошларимиз билан учрашув ўтказилди. 

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан мамлакатимиз дипломатик ваколатхонаси кўмагида ташкил этилган мазкур учрашув Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини тарғиб қилишда хорижда яшаётган юртдошларимиз билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва мустаҳкамлаш бўйича давлатимиз раҳбари томонидан қўйилган вазифаларни амалга оширишдаги навбатдаги қадамдир. 

-1925452286.JPG

Иштирокчиларга ҳамкорликни ривожлантириш бўйича давлат дастури, жумладан, туризмни ривожлантириш ва оммалаштириш юзасидан маълумот берилди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти, туризмнинг алоҳида турлари ва инфратузилмасини ривожлантириш бўйича қабул қилинаётган чора-тадбирлар тўғрисида тақдимот ўтказилди. 

Ташкилотчилар мазкур лойиҳанинг ўзбекистонликлар диаспоралари мавжуд бошқа хорижий мамлакатларда амалга ошириш келгусида ўз натижасини беришини қайд этди. Иштирокчиларга Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини тарғиб қилишга қаратилган материаллар кейинчалик тарқатиш учун ватандошларимизга тарқатилди.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати

ЎзА
1 632