ЎзА Ўзбек

11.06.2019 14:30 Чоп этиш версияси

Ўзбекистонга 2019 йил беш ойида 1,3 миллион турист ташриф буюрди

Ўзбекистонга 2019 йил беш ойида 1,3 миллион турист ташриф буюрди

Туристлар сони ўтган йилга нисбатан биринчи чоракда 42 фоизга ўсди.

Бугун Ўзбекистон Миллий матбуот марказида ўтказилган брифингда Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳомжон Неъматов инвестиция, туризм ва экспорт бўйича маълумот берди. 

“Беш ой давомида мамлакатимиз иқтисодиётига чет эл сармояларни олиб келишга қаратилди. Инвестициялар бўйича умумий қиймати 500,2 миллиард сўмлик бўлган 244та лойиҳа ишлаб чиқилган”, деди И.Неъматов. 

И.Неъматовнинг сўзларига кўра, 2019 йилда умумий қиймати 1,2 миллиард сўмлик 163та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилмоқда.

ТИВ вакили таъкидлашича, туристлар сони ўтган йилга нисбатан биринчи чоракда 42 фоизга ўсди. Жорий йилнинг ўтган давр мобайнида 1,3 миллион турист Ўзбекистонга ташриф буюрди.

“Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни экспорт қилиш масаласи бўйича Ўзбекистон элчихонаси бор давлатларга экспорт 30,6 фоиз ўсди ва умумий қиймати 3 миллиард 504 миллион сўмни ташкил қилди”, деди И.Неъматов.

ЎзА
1 726