ЎзА Ўзбек

06.05.2019 11:13 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон-Туркманистон давлат чегараси демаркацияси бўйича музокаралар бўлиб ўтди

Ўзбекистон-Туркманистон давлат чегараси демаркацияси бўйича музокаралар бўлиб ўтди

29 апрель – 5 май кунлари Урганч шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ўртасидаги Давлат чегараси делимитация ва демаркация масалалари бўйича Ўзбекистон–Туркманистон ҳукуматлараро қўшма комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.

Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, музокараларда давлатлараро чегарада амалга оширилган қўшма дала топографик-геодезия ишлари натижалари кўриб чиқилди, ер балансининг дастлабки ҳисоб-китоблари сарҳисоб қилинди. Давлат чегарасининг айрим участкаларидан демаркация чизиғини ўтказиш лойиҳаси тайёрланди.

Учрашувда демаркация хариталарини тайёрлаш учун самолётдан суратга олиш ишларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Музокалар якунига кўра икки томон иштирокида баённома имзоланди.

ЎзА
2 451