Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

27.05.2019 14:29 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон-Германия-Хитой: туризм соҳасидаги янги лойиҳага старт берилди

Ўзбекистон-Германия-Хитой: туризм соҳасидаги янги лойиҳага старт берилди

Хитойнинг China Tours Hamburg CTH GmbH етакчи туристик компанияси янги лойиҳа асосидаги “Uzbekistan symbol of the magic east” ёзуви акс этган автокарвони Германиядан йўлга чиқди. Автобуслар карвони Ўзбекистон орқали Хитойга бориши режалаштирилган. Бу ҳақида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бош қароргоҳи Германияда жойлашган Хитойнинг China Tours Hamburg CTH GmbH компаниясига 1998-йилда асос солинган бўлиб, дунёнинг энг йирик туркомпанияларидан бири саналади. Айни дамда Берлин, Франкфурт, Мюнхен, Пекин, Чанхай, Гуйлин шаҳарларида ўз офисларига эга. 

Хабарда келтирилишича, жорий йил аввалида Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси билан ҳамкорликда Берлинда ташкил этилган учрашувда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси вазифасини бажарувчиси Абдулазиз Аққулов China Tours Hamburg CTH GmbH компанияси раҳбари Андреас Ланс билан New Silk Road” лойиҳаси доирасида Ипак йўли туризмини кенг тарғиб этишга қаратилган янги келишувларга эришган эди. 

photo5431645994958826182.jpg

Мазкур лойиҳа орқали Ўзбекистон Буюк ипак йўли шаҳарлари бўйлаб зиёрат ташкил этиш белгиланган эди. 

Қайд этиш жоиз, Ипак йўли туризмини тарғиб этувчи мазкур тур маҳаллий, шунингдек, Германиянинг 15 дан ортиқ етакчи оммавий ахборот воситалари томонидан кенг ёрит борилади. 

ЎзА