ЎзА Ўзбек

15.06.2019 Чоп этиш версияси

Япониянинг Нагоя шаҳрида ватандошларимиз томонидан Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти тарғиб қилинди

Япониянинг Нагоя шаҳрида ватандошларимиз томонидан Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти тарғиб қилинди

Япониянинг Нагоя Иқтисодиёт университетида жорий йилнинг 20 майдан 28 июнгача ўтказилаётган халқаро тадбир доирасида ватандошларимиз иштирокида Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти тарғиб қилинди.

Мазкур тадбирда турли давлатлардан келиб таҳсил олаётган талабалар ўзларининг миллий таомлари, урф-одатлари, маданияти ва анъаналарини намойиш этишмоқда. Шу жумладан, ватандошларимиз Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти, маданияти ва анъаналари ҳамда ЮНЕСКОнинг жаҳон мероси рўйхатига киритилган Хива шаҳри тақдимотини ўтказишди. Шунингдек, тадбир давомида ўзбек миллий таомлари тайёрланиб, иштирокчиларга улашилди.

photo5199853473351445079.jpg

photo5199411688720412015.jpg

“Тадбир доирасида Хива ҳақида тақдимот ўтказдик, тақдимотни иштирокчилар катта қизиқиш билан кузатишди. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан тақдим этилаётган Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини акс эттирувчи тарғибот материаллари, жумладан видеороликлар, расмлар, брошюра, флаер, кепка, футболка ва бошқа воситалардан фойдаландик. Кейинги тақдимотимиз 20 июнь куни Бухоро ҳақида бўлади” – дейди ватандошимиз Ҳасан Давлатов.

Ўз навбатида, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини хорижда кенг тарғиб қилишда фаоллик кўрсатаётган ватандошларимизга миннатдорчилик билдиради.

9 372
ЎзА