ЎзА Ўзбек

11.06.2020 Чоп этиш версияси

Туризм: Пойтахтда ҳам меҳмон уйлари сони кўпаймоқда

Туризм: Пойтахтда ҳам меҳмон уйлари сони кўпаймоқда

Каронавирус пандемияси кўплаб соҳа ва тармоқлар, хусусан, туризмга жиддий таъсир кўрсатди. Карантин талаблари юмшатилиши эса ички туризмни ривожлантириш учун йўл очди.

Таҳлилларнинг кўрсатишича, одатий ҳаёт тарзида пойтахтимизда сайёҳликни ривожлантириш учун муҳим талаблардан бири хорижий ва маҳаллий сайёҳларни қабул қилиб, уларга хизмат кўрсатиш учун меҳмонхоналар ҳамда меҳмон уйларининг етарли бўлишидир.

Ушбу талабдан келиб чиқиб, бугунги кунда шаҳримизда ўнлаб замонавий меҳмонхоналар ва меҳмон уйлари қурилмоқда.

Июнь ойида шундай объектларнинг иккитаси, хусусан, барча шароитларга эга 2 та меҳмон уйи фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

15 273
ЎзА