ЎзА Ўзбек

11.02.2020 Чоп этиш версияси

Тошкент-Омск йўналишида автобус қатнови йўлга қўйилади

Тошкент-Омск йўналишида автобус қатнови йўлга қўйилади

Жорий йилнинг 15 февралидан бошлаб Тошкент-Омск йўналишида автобус қатновлари йўлга қўйилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги хабар берган.

Қатновлар ҳафтанинг сешанба ва шанба кунларига белгиланган. Мазкур йўналишда “Uzautotrans Service” корхонасининг автобуслари хизмат кўрсатади ва 2200 км. масофани 32 соатда босиб ўтади.

Мазкур йўналиш бўйича чипта нархи 450 минг сўм этиб белгиланган.

Ушбу йўналиш бўйлаб илк автобус 15 февраль куни соат 18:00 да “Тошкент” автовокзалидан Омск шаҳрининг “Камарова” автовокзали томон ҳаракатланишни бошлайди.

14 983
ЎзА