ЎзА Ўзбек

27.12.2017 11:31 Чоп этиш версияси

Сурхондарё вилоятида янги экотуристик йўналиш очилади

Сурхондарё вилоятидаги Шеробод туманида жойлашган Зараутсой йўналиши бўйлаб экотуризм йўлга қўйилади.

Археолог олимлар Зараутсойдаги тоғ қояларига ўйиб чизилган расмларнинг мезолит, неолит даврларига мансублигини аниқлаган.

Ўтмишдаги аждодларимиз қизил охра билан ишлаган расмларда итлар ёрдамида ёввойи буқаларни ов қилиш манзаралари маҳорат билан чизилган. Ниқобланган одамлар, бурама шохли эчки, жайрон, тулки, тоғ эчкиси каби кўплаб ёввойи ҳайвонлар юксак дид билан тасвирланган.

2017 йилда Сурхондарё вилоятига саккиз мингдан ортиқ хорижлик, 40 мингга яқин маҳаллий сайёҳ ташриф буюрди.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА
9 422