Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

09.10.2017 11:50 Чоп этиш версияси

Шаҳрисабзлик Рашид Ҳайдаров ўз уйида сайёҳлар учун меҳмонхона очди

Шаҳрисабзлик Рашид Ҳайдаров ўз уйида сайёҳлар учун меҳмонхона очди Мамлакатимизда замонавий отеллар барпо этилиши билан бирга, ноанъанавий услубда иш олиб борувчи уй-меҳмонхоналар ҳам ташкил этилаётир. Бундай меҳмонхоналарнинг ўзига хослиги шундаки, улар туристларга ҳудуд аҳолиси турмуши, урф-одатлари билан яқиндан танишиш, бир муддат ўзини кўҳна даврда яшагандек ҳис этиш имконини беради.

– Ҳозир яшаб турган уйимиз қурилганига 200 йилдан ошган, – дейди Шаҳрисабз шаҳрининг Қозигузар маҳалласида яшовчи Рашид Ҳайдаров. – Шунча вақт давомида у ўз тароватини асло йўқотмаган. Меъморчилиги ҳам ўша даврга хос. Деворлари синчкори усулда бунёд қилингани боис қишда иссиқ, ёзда салқин бўлади. Ҳар бир хона ичида бир неча токча қилинган. Улардан нарса-буюм қўйишда фойдаланилган. Ҳовлида саксовул оловида пиширилган ғиштлар ётқизилган. Шунчалик пишиқки, синдириш мушкул. Бу ғиштларнинг ўзига хос хусусияти шундаки, ундан зах ўтмайди. Ҳароратни ўзида яхши сақлайди. Ёз ойларида устида ялангоёқ юрилса, оёқ билан боғлиқ кўп касалликларга даво бўлади. Хуллас, уйимиздаги ҳар бир нарсанинг узоқ тарихи бор. Ўйлаб-ўйлаб, уйнинг бир қисмини меҳмонхонага мослаштиришга аҳд қилдик. Замон талаблари асосида жиҳозладик. Албатта, айрим зарур ўзгартиришлар ҳам киритдик. Барча қулайликларга эга ювиниш хонаси, канализация тизими қурдик. Уйнинг ташқи ва ички қисмлари асл ҳолатини йўқотмаган ҳолда миллий унсурлар билан бойитилди. Сўзаналар билан безалди, мисдан ясалган кўза, офтоба ва лаганлар, сопол хумдон, ёғоч лавҳ кўз тушадиган жойга қўйилди. Булар хорижий сайёҳларни бефарқ қолдирмайди, албатта.

Уйнинг эшиги уйдан-да қадимий. Халқ тилида “бағдоди эшик” деб юритиладиган бундай қадимий эшиклар Соҳибқирон Амир Темур даврида Бағдоддан келган таниқли усталар томонидан ясалган ва ўзининг бежирим нақшларию мустаҳкамлиги билан алоҳида ажралиб туради.

Мазкур уй-меҳмонхонада ажойиб муҳит яратилгани бир қарашдаёқ сезилади. Кираверишда reception – қабулхона сизни қарши олади. Бу ерда меҳмонлар рўйхатдан ўтказилади ва хоналарга жойлаштирилади. Ҳар бир хона ором олишга мўлжалланган бўлиб, алоҳида-алоҳида ётоқ каравоти ўрнатилган. Меҳмонхона бир йўла 9 нафар туристни қабул қила олади.

Ушбу ҳавола мақоланинг тўлиқ вариантига олиб ўтади. >>>

ЎзА
7 010






Все о погоде - Pogoda.uz