ЎзА Ўзбек

25.06.2020 Чоп этиш версияси

Шаҳрисабзда янги оилавий меҳмон уйи

Шаҳрисабзда янги оилавий меҳмон уйи

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида “ETOILE” номли янги оилавий меҳмон уйи иш бошлади.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 28 майдаги“Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун туризм соҳасини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони асосида республикамиз миқёсида ички туризмни ривожлантириш чоралари кўрилмоқда. Янги “ETOILE” меҳмон уйи ҳам ички туризм ривожи учун хизмат қилиши билан аҳамиятли.

photo_2020-06-25_10-50-49.jpg

photo_2020-06-25_10-50-51.jpg

Барча шароит ва қулайликларга эга мазкур меҳмон уйида 10 нафар хорижий ёки маҳаллий сайёҳ учун ўрин ташкил этилган.

Оилавий меҳмон уйи эгаси Юлдуз Мамадиёрова асли ҳунармандлардан. Шаҳрисабз тарихий марказида жойлашган Чорсу меъморий обидасини ижара асосида фойдаланишга олиб, бу ерда кичик араби гилам тўқиш цехини йўлга қўйган. Тадбиркор меҳмон уйига ташриф буюрган сайёҳларни миллий маданиятимиз билан таништириш мақсадида гилам тўқиш цехида маҳорат дарсларини ташкил этишни режалаштирган.

photo_2020-06-25_10-50-52.jpg

photo_2020-06-25_10-50-55.jpg

17 569
Жамшид НОРҚОБИЛОВ(сурат), ЎзА