Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

09.09.2018 20:41 Чоп этиш версияси

Қирол саройларига кириш тўловлар вақтинча бекор қилинади

Қирол саройларига кириш тўловлар вақтинча бекор қилинади
Жанубий Кореяга саёҳат истагида бўлганлар учун ажойиб янгилик, Сеулдаги қирол саройлари ва ёдгорликларнинг айримларига 22 сентябрдан 26 сентябрга қадар кириш текин бўлади. Корея миллий туризм ташкилоти маълумотларига таяниб, бу ҳақида РИА Новости хабар бермоқда.

Жанубий Кореяда 24 сентябрь куни мамлакатинг энг асосий байрамларидан бири бўлган Чхусок нишонланади. Шу муносабат билан мамлакатда беш кун – 22 дан 26 сентябрга қадар дам олиш куни этиб белгиланди.

Билетларсиз Кёнбоккун, Чхандоккун, Чхангёнгун ва Токсугун қирол саройлари, шунингдек, Замонавий санъат миллий музейи, Чонмё қироллик хилхонаси ва Сончжоннин боғига кириш мумкин.