ЎзА Ўзбек

23.07.2019 15:19 Чоп этиш версияси

Сайёҳлар учун ахборот маркази очилди

Сайёҳлар учун ахборот маркази очилди

Тошкент вилоятининг “Ойбек” ва “Ғишткўприк” назорат пунктлари ҳудудида икки сайёҳлик ахборот маркази очилди.

Ушбу ахборот марказлари сайёҳларни юртимизнинг туристик салоҳияти, жойлашув воситалари, машҳур йўналишлар ва ички маршрутларга оид маълумотлар билан таъминлашда фаол иштирок этади. Шунингдек, ҳудудлар ҳақидаги қўлланмалар ва журналлар кўринишидаги тарқатма материаллар, такси чақириш, туристик сим-карта харид қилиш каби хизматлар ҳам тақдим этилади.

Қайд этиш жоизки, Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 1-3-июнь кунлари Тошкент вилоятига қилган ташрифи давомида Қозоғистон билан чегарадош “Ғишткўприк” ва Тожикистон билан чегарадош “Ойбек” назорат пунктлари ҳудудида Туристик ахборот марказларини яратиш вазифасини қўйган эди. Айни вақтда мазкур топшириқ ижросини Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Тошкент вилояти ҳокимлиги ва вилоятнинг Туризм департаменти билан ҳамкорликда таъминламоқда.

photo_2019-07-23_15-19-41.jpg

photo_2019-07-23_15-19-43.jpg

ЎзА
4 335