ЎзА Ўзбек

19.08.2019 Чоп этиш версияси

Сайёҳлар харид қилган товарларига тўланган ҚҚС қайтарилиши мумкин

Сайёҳлар харид қилган товарларига тўланган ҚҚС қайтарилиши мумкин

Давлат солиқ қўмитаси катта инспектори Акмал Назаровнинг маълум қилишича, чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикаси чегарасини кесиб ўтишида харид қилган товарлар учун тўлаган ҚҚСни қайтариш (“tax free” тизими) тартибини ишлаб чиқиш назарда тутилмоқда.

Жаҳон тажрибасида “tax free” тизими савдо ва туризмни қўллаб-қувватлаш механизми ҳисобланади. Бугунги кунда дунёнинг 136 та давлатида “tax free” тизими жорий этилган.

Ўзбекистонга жорий йилнинг ўтган даврида 3 миллиондан ортиқ сайёҳ ташриф буюрган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 800 мингтага ошган. Демак, мазкур тизимнинг яратилиши келаётган сайёҳлар сони ва улар амалга оширадиган сарф-харажатларнинг янада кўпайишига хизмат қилади.

Ўзингиз ўйлаб кўринг бир неча кун саёҳат қилдингиз, эсдаликлар, совға саломлар ёки бошқа бир буюмларни сотиб олдингиз қайтишингизда эса қўлингизга маълум бир миқдорда пул қайтариб беришмоқда. Албатта, бу сизни ушбу мамлакатга яна қайтиб келишга ундайди.

12 826
ЎзА