ЎзА Ўзбек

09.08.2019 Чоп этиш версияси

Саёҳатчилар умумий харажатларининг 30 фоизини овқатланишга сарфлайдими?

Саёҳатчилар умумий харажатларининг 30 фоизини овқатланишга сарфлайдими?

Ривожланган давлатлар тажрибасига кўра, гастрономия ва туризм ўртасидаги алоқалар сайёҳлар оқимини кўпайтиришга ёрдам бериши кузатилмоқда. Ваҳоланки, сайёҳликнинг бу тури келаётган меҳмонларнинг сафарини узайтиришга сабаб бўлади. Бунга сайёҳлик саноати даромадларида гастрономик туризмнинг улуши 30 фоиздан ошиб бормоқда.

Мазкур маълумотларни БМТнинг Бутун жаҳон сайёҳлик ташкилоти ҳам тасдиқламоқда. Унга кўра, саёҳатчиларнинг қарийб 80 фоизи гастрономик тадбирлар тақвими ва маҳаллий ошхоналарнинг хусусиятларини ўрганиб чиққандан сўнг, саёҳат режаларини тузишади. Шунингдек, сайёҳларнинг саёҳат давомидаги умумий харажатларининг 30 фоизи овқатланишга сарфланар экан.

photo5361858419985853176.jpg

Ўзбекистоннинг бу борадаги имкониятларини намоён этиш учун пойтахтимизда “Гастро Базар-2019” I - Халқаро гастрономик фестивали бошланди.

Унда юртимизнинг 14 ҳудудидан вакиллар билан бир қаторда Покистон, Эрон, Туркия, Италия каби давлатларнинг йирик ресторанлари ва бир зумда таом тайёрлашга ихтисослашган қирққа яқин тадбиркорлар иштирок этмоқда.

photo5361858419985853178.jpg

photo5363996265727241077.jpg

14 285
Сайёра ШОЕВА, Ёқуб МЕЛИБОЕВ, ЎзА