ЎзА Ўзбек

21.05.2019 14:16 Чоп этиш версияси

Самарқанд шаҳридаги Бибихоним масжиди яқинида туристик ахборот маркази очилди

Самарқанд шаҳридаги Бибихоним масжиди яқинида туристик ахборот маркази очилди

Самарқанд вилояти туризмни ривожлантириш департаментининг маълум қилишича, “Мўътабар зардўз” фирмаси билан ҳамкорликда ташкил этилган марказ маҳаллий ва хорижий сайёҳларга хизмат кўрсатади.

Ўзига хос дизайн асосида ўтов шаклида қурилган ахборот марказида Самарқанддаги сайёҳлик йўналишлари, диққатга сазовор жойлар, минтақанинг тарихий қадриятлари, миллий ҳунармандлик маҳсулотлари, транспорт ва бошқа хизматлар ҳақида маълумот олиш мумкин.

photo5411100426192923359.jpg

Бундан ташқари, бу ерда маҳаллий жамоат транспорти учун чипталар, сайёҳлик материаллари, хариталар, буклетлар, тарихий адабиётлар ва ҳунармандлар маҳсулотларини харид қилса бўлади.

ЎзА
2 156