ЎзА Ўзбек

26.02.2018 10:07 Чоп этиш версияси

Президент қароридан сўнг Орол денгизи бўйида иккита туристик комплекс ташкил қилинди

Президент қароридан сўнг Орол денгизи бўйида иккита туристик комплекс ташкил қилинди
2017 йилда Орол денгизи бўйида иккита туристик комплекс ташкил қилинди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси бошлиғи Байрам Кусекеев маълум қилган.

Биринчи туристик комплекс Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманидаги Ақ тумсиқ манзилида “Tazabay Grand Service” МЧЖ томонидан ташкил қилинган. 

Шунингдек, шу жойнинг ўзида – Орол денгизи соҳилида “Muinok tour” МЧЖ томонидан иккинчи туристик база очилган. 

Ташкилотлар томонидан сайёҳларга дам олиш, овқатланиш ва транспорт хизматлари кўрсатиб келинмоқда.

Туристик комплекслар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 январдаги “2017-2021 йилларда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш давлат дастури тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ташкил этилган.

ЎзА
24 382