ЎзА Ўзбек

24.06.2020 Чоп этиш версияси

Пандемия туфайли туризм соҳаси қанча зарар кўриши маълум қилинди

Пандемия туфайли туризм соҳаси қанча зарар кўриши маълум қилинди
Коронавирус пандемияси туфайли 2020 йилнинг дастлабки тўрт ойида туризмдан олинадиган даромад 195 миллиард долларга қисқарган. БМТнинг бутунжаҳон туризм ташкилоти (ЮНВТО) тарқатган маълумотида ушбу рақам келтирилди.

Ҳисоботда айтилишича, барча мамлакатларда саёҳат қилишга чекловлар жорий қилингандан кейин туристлар сони 97 фоизга қисқарди (мартда уларнинг сони 55 фоизга қисқарган эди).

Ташкилотнинг маълум қилишича, 2020 йил январдан то апрель ойигача дунё бўйича сайёҳлик соҳаси 195 миллиард долларгача зарар кўрган. Осиё-Тинчокеани минтақаси пандемиядан биринчи бўлиб жабр кўрган эди. Шу боис пандемиянинг салбий оқибатини ушбу минтақа мамлакатлари кўпроқ бошдан кечирди.

Ташкилотнинг ҳисоб-китобича, жорий йилда бошқа мамлакатларга борадиган туристлар сони 850 миллиондан 1,1 миллиардгача қисқариши мумкин. Туризмдан олинадиган даромад эса 910 миллиард доллардан 1,2 триллион долларгача тушиб кетади.


17 076
ЎзА