ЎзА Ўзбек

30.07.2019 17:24 Чоп этиш версияси

Қозоғистонлик саёҳатчи Хива ҳақида: “Мен ҳам сеҳрни бошдан кечирдим”

Қозоғистонлик саёҳатчи Хива ҳақида: “Мен ҳам сеҳрни бошдан кечирдим”

Қозоғистоннинг машҳур “АвтоМир” журнали бош муҳаррири Елена Никитенко ўзининг шахсий автомобилида дунё бўйлаб саёҳатлар қилади ва сафар таассуротларини блоги орқали ўқувчиларига етказиб беради.

Унинг Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридан старт олган навбатдаги саёҳати Ўзбекистоннинг қадимий ва эртакнамо шаҳарларидан бири Хива шаҳрига бўлди. 

32 ёшли сайёҳ июнь ойининг илк кунларида Хивага етиб келди ва ўз кечинмаларини “Путешествие в Узбекистан: закатное золото и колдовские чары Хивы” номли мақоласи орқали баён қилди.

Елена Никитенко Хива ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашаркан, “Ичан-Қалъа”нинг тунги жозибасини алоҳида тарифлаган ва ўз сўзлари исботи учун ажойиб фотосуратларни мақолага илова қилган.




























ЎзА
7 645