ЎзА Ўзбек

24.10.2019 Чоп этиш версияси

Нақшбандия издошлари Ўзбекистонда жам бўлади

Нақшбандия издошлари Ўзбекистонда жам бўлади

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасидан маълум қилишларича, Куала-Лумпурдаги Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Жаҳон Сўфий маркази “Wорлд Суфи Cэнтер” (Малайзия) ташкил этган III Нақшбандия туризм фестивали Ўзбекистонда ўтказилади.

31 октябрдан 7 ноябргача бўлиши айтилаётган фестивалда Малайзия, Индонезия, Туркия, Буюк Британия, Янги Зеландия, Хитой, Ҳиндистон, Австралия, АҚШ, Жанубий Африка каби дунёнинг турли мамлакатларидан 250 дан ортиқ сўфий тариқатидан бўлган Нақшбандия издошлари қатнашиши кутилмоқда.

Фестиваль доирасида мамлакатимиз ҳудудларидаги бир қанча муқаддас қадамжоларга зиёрат қилиш кўзда тутилган. Ҳазрати Баҳоуддин Нақшбандий, Ҳазрат Абдухолиқ Ғиждувоний, Хўжа Маҳмуд Анжир Фағнавий, Хўжа Ориф Ревгари мақбаралари, Саид Амир Кулол, Бухоро шаҳридаги Мири Араб мадрасаси ва Бухородаги масжиди Калон, Хожи-Аҳрори ёдгорликлари, Имом Абу Мансур ал-Мотуридий, Шоҳи Зинда меъморий мажмуи, Самарқанддаги Регистон майдони ва Улуғбек расадхонаси, Термиз шаҳридаги Имом Термизий мажмуаси шулар сирасидандир.

Қайд этиш жоизки, Нақшбандия – сўфий биродарлигидир, унинг асосчиси Баҳоуддин Нақшбандий 1318 йилда Бухорода туғилган ва таниқли дин арбоби бўлган.

Дунёда Нақшбандия сўфийлик тариқатининг 40 миллиондан ортиқ издошлари мавжуд. Биргина Малайзияда улар 15 миллионни ташкил этади.

8 545
ЎзА