ЎзА Ўзбек

30.05.2018 16:11 Чоп этиш версияси

«Миндонобод» – агротуризм масканларидан бири

«Миндонобод» – агротуризм масканларидан бири
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги расмий веб-саҳифасида Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан ҳамкорликда юртимиздаги туристик манзиллар, агротуризм объектлари ҳақида маълумотлар бериб борилади. 

Бу юртимизга ташриф буюрадиган хорижий меҳмонлар ҳамда маҳаллий сайёҳларни ушбу объектларга ташриф буюриши ҳамда туризмнинг янгича йўналишларидан баҳраманд бўлишига, ички туризмни янада ривожлантиришга хизмат қилади. 

Агротуризм йўналишидаги навбатдаги манзил Фарғона шаҳрида жойлашган “Миндонобод” вино ишлаб чиқариш хўжалигидир. 

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси бўлим бошлиғи Азиз Максумовнинг маълумотларига кўра “Миндонобод”га ташриф буюрган сайёҳлар табиий етиштирилаётган узум, қулупнай ва бошқа турдаги меваларни териб истеъмол қилиши, турли плантацияларга ташриф буюриши мумкин.

Бундан ташқари, ушбу масканга келган сайёҳлар Фарғона вилояти табиати, тарихи ва вилоятдаги виночилик соҳасидаги афсона ва анъаналар ҳақида батафсил маълумотларга эга бўладилар. Шунингдек, вино хўжалиги бўйлаб экскурсия, ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишиш, қизил ва оқ вино маҳсулотларини татиб кўриши мумкин. Сайёҳлар “Wine Garden” ресторанида вино маҳсулотларининг қайси турдаги таомлар билан истеъмол қилиш юзасидан ўқув дастурлари ва бошқа қизиқарли жараёнлар билан қамраб олинади. 

«Миндонобод» маскани ҳақидаги батафсил маълумотни (0 371) 233-47-52 телефон рақамига қўнғироқ қилиб олиш мумкин. 

Гўзал Сатторова, ЎзА
6 223