ЎзА Ўзбек

10.08.2019 Чоп этиш версияси

MICE туризми ривожи учун нималар керак?

MICE туризми ривожи учун нималар керак?

Айни вақтда MlCE туризм борасидаги маҳорат дарслари давом этмоқда. Унда бу борада етарлича тажриба тўплаган қатор хорижий иштирокчилар ва юртимизни шу соҳада фаолият юритаётган вакиллари иштирок этмоқда.

Аслида нутқимизга кириб келган бу сўзнинг луғавий маьноси бизнес туризмига тўғри келар экан. Германия, Хитой, Дубай каби давлатларда, ҳаттоки Озарбайжон ва Қозоғистонда ҳам бу борада қатор ижобий ютуқларга эришилган. 

Ҳозирда юртимизда мазкур туризм турини ривожланиши учун етарлича имкониятларимиз бор. Бироқ, тизимли ишларни мувофиқлаштирувчи ягона ташкилотга зарурат мавжуд. Бўлиб ўтаётган маҳорат дарсларида эса бу борадаги ишларни аввало нимадан ва қандай бошлаш кераклиги қайд этилмоқда.

Бу ҳақида туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси қошидаги Бутунжаҳон туризм ташкилоти “Ипак йўли офеси“ директори Миртолиб Мирзоҳидов келгусидаги режалар ва соҳанинг истиқболи учун нималар муҳимлиги хусусида сўзлаб берди.



20 754
Сайёра ШОЕВА, Ёқуб МЕЛИБОЕВ, ЎзА