ЎзА Ўзбек

12.06.2020 Чоп этиш версияси

Меъёрий ҳордиқ: Ёз фаслида дам олиш учун энг хавфсиз мамлакатлар эълон қилинди

Меъёрий ҳордиқ: Ёз фаслида дам олиш учун энг хавфсиз мамлакатлар эълон қилинди

Туризм ва саёҳатлар бўйича жаҳон кенгаши вакиллари – туризм саноати ходимлари бу йил ёзда қайси давлатларда ҳордиқ чиқариш энг хавфсиз эканлигини айтишди.

Ташкилот порталида ёзишилича, ушбу рўйхатга Португалия, Туркия ва Саудия Арабистони киритилган. Ҳисоботда ушбу мамлакатларда махсус хавфсизлик протоколлари жорий этилгани таъкидланган.

Хусусан, дам олиш учун хавф туғдирмайдиган ҳудудлар сифатида Испаниянинг Мадрид, Барселона, Севилья шаҳарлари ҳам алоҳида эътироф этилган.

Кенгаш вакиллари тақдим этилган хавфсизлик протоколларида қайд этилган маълумотлар ёрдамида таътилни ўтказиш энг қулай бўлган, яъни барча санитария меъёрларига риоя қилиниши кафолатланган йўналишларни танлаш мумкинлигига эътибор қаратишган. Айнан рўйхатда кўрсатилган манзилларни БМТнинг Жаҳон туристлик ташкилоти ҳам қўллаб-қувватлаган.

Ер юзида туризм тикланиб бориши билан мазкур рўйхат мунтазам равишда янги мамлакатлар, минтақа ва шаҳарлар билан тўлдирилади.

14 124
ЎзА