ЎзА Ўзбек

12.03.2019 15:19 Чоп этиш версияси

Мамлакатимизда Испаниянинг машҳур Парадорес меҳмонхонаси тажрибаси жорий этилади

Мамлакатимизда Испаниянинг машҳур Парадорес меҳмонхонаси тажрибаси жорий этилади

“ITB Berlin – 2019” халқаро туристик кўргазмасида Ўзбекистон Республикаси делегацияси фаол иштирок этмоқда.photo5206193296051907232.jpg

Кўргазма доирасида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи Абдулазиз Аққулов ҳамда Испаниянинг Севиля шаҳри мери Хуан Эспадес ўртасида музокаралар олиб борилди. Унда маданий мерос объектларини асраш ва Испаниядаги машҳур Парадорес меҳмонхоналари тажрибасини ўрганишга алоҳида эътибор қаратилди. 

Соҳа мутахассислари Ўзбекистон делегациясига Севилиядаги маданий мерос объектлари негизида ташкил этилган Парадорес меҳмонхоналари бошқарув тизими, ундаги маданий меросни асраш ва объектлардан меҳмонхона сифатида фойдаланишнинг ўзига хос жиҳатларини яқиндан таништириш таклифи билдирди.

Маълумотларга кўра, айни пайтда Испанияда қарийб 90 та Парадорес меҳмонхоналари мавжуд бўлиб, улар ҳукумат томонидан мамлакатдаги диққатга сазовор бўлган маданий мерос объектлари ҳудудида ташкил қилинган. Эътиборлиси, ушбу меҳмонхоналар фаолияти нажасида мамлакатнинг қимматли бойлиги ҳисобланган маданий мерос объектлари яхши ҳолда сақланмоқда. Улардан кўрилган фойда ҳисобидан мамлакатдаги бошқа диққатга сазовор жойларни ободонлаштириш ва қайта таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати

ЎзА
1 865