ЎзА Ўзбек

20.03.2020 Чоп этиш версияси

Коронавирус туризм истиқболига қандай таъсир қилади?

Коронавирус туризм истиқболига қандай таъсир қилади?

Коронавирус пандемияси туризм соҳасини бутунлай ўзгартириб юборади. Одамлар яқин келажакда оммавий тартибда хорижга саёҳат қилмай қўяди, улар ички туризмни маъқул кўрадилар. Испаниялик туризм соҳаси эксперти Фернандо Гальярдо РИА Новостига берган интервьюсида ушбу фикрларни айтиб ўтди.

"Туристик фаоллик айни пайтда карахт ҳолатда, Европа, Хитой, Лотин Америкаси мамлакатлари чегараларини ёпиб қўйган. Бу минтақаларда жуда кўп одамлар яшайди, улар ҳеч қаёққа бормайди ва яқин келажакда саёҳатга чиқмайди", дейди эксперт.

Унинг фикрича, сайёҳлик оқими "шунчаки тўхтайди", бундай вазиятда улар бирор бир йўналиш бўйлаб тақсимлана олмайдилар. 
Бу қисқа истиқбол учун айтилган фикр. Узоқ истиқболда эса иқтисодий карахтлик бутун дунё иқтисодиётига таъсир кўрсатади. Иқтисодий тушкунлик шароитида туризм соҳаси ўз қаддини тиклаб олишига одатдагидан ҳам кўпроқ вақт керак бўлади, дея таъкидлади у.

Экспертнинг фикрича, ушбу вазиятдан биринчи бўлиб Хитой чиқишни бошлайди, бироқ хитойликлар Европага ҳам, АҚШга ҳам, Африка ва Лотин Америкаси мамлакатларига ҳам сафар қилмайди, чунки у ёқларда бошқа турдаги эпидемиялар мавжуд ва санитария тизими ҳам яхши эмас. "Бу ички туризм бўлади", дейди Гальярдо.​​

12 459
ЎзА