ЎзА Ўзбек

08.05.2019 14:10 Чоп этиш версияси

Клаудио ПРЕЗИОСИ: “Ноёб архитектура намуналаридан ҳайратдаман”

Клаудио ПРЕЗИОСИ: “Ноёб архитектура намуналаридан ҳайратдаман”

Италиянинг Рим шаҳрида яшовчи ижодкор Клаудио Презиоси ҳам Қаршидаги халқаро фестивалда иштирок этмоқда.

– Қаршига етиб келишдан аввал қадим Бухоро шаҳрига ташриф буюрдим. У ердаги тарихий-маданий биноларнинг гўзаллигидан ҳайратим чексиз. Уларнинг ўзига хослиги жуда мушкул меъморий ечимлар остида бунёд этилгани ва анчайин кенглигида деб биламан. Шунингдек, юртингиз одамлари бу тарихий масканларни асраб-авайлашга интилишини англадим. Бу уларнинг келажаги учун муҳим эканлигини ҳис қилишлари сезилиб турарди. Кўз ўнгимизда яратилаётган қўл санъати намуналарини шундан дарак берадики, халқингиз жуда истеъдодли ва меҳнаткаш экан.

ЎзА
1 288