ЎзА Ўзбек

03.08.2020 Чоп этиш версияси

Киев – Харков – Тошкент – Киев йўналишида чартер қатнови амалга оширилади

Киев – Харков – Тошкент – Киев йўналишида чартер қатнови амалга оширилади

AllTrip.uz компанияси Windrose авиакомпанияси билан ҳамкорликда Украинадан Ўзбекистонга қайтиш истагида бўлган йўловчилар учун Киев – Харков – Тошкент – Киев йўналишида чартер қатновини амалга оширади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон фуқароларини Ватанга олиб келиш учун Киев – Харков – Тошкент чартер рейси жорий йилнинг 5 август кунига белгиланган. Тошкент – Киев йўналишидаги парвоз эса 6 август куни амалга оширилади. 

Авиачипта нархлари ва парвоз бўйича батафсил маълумотларни (+998 78) 140-00-00 телефон рақами орқали олиш мумкин бўлади.

16 110
ЎзА