ЎзА Ўзбек

09.10.2019 Чоп этиш версияси

Хива шаҳрида чет эллик ва маҳаллий сайёҳлар учун яна бир қулайлик яратилди

Хива шаҳрида чет эллик ва маҳаллий сайёҳлар учун яна бир қулайлик яратилди

Хоразм вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси томонидан туризм намойиши ва инфратузилмаси объектлари ҳудудида чет эл ва маҳаллий сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш билан бирга уларга қўшимча қулайликлар яратиш борасида ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Куни кеча яратилган қулайликлардан яна бири бу, Хоразм вилоятига келган чет эл ва маҳаллий сайёҳлар Хива шаҳридаги “Ичан қалъа” давлат музей қўриқхонаси ҳудудида фаолият олиб бораётган Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари ҳамда улар жойлашган манзилни ҳеч қандай қийинчиликларсиз интернет тармоғи орқали топиб бориш имкониятига эга бўлишганлигидир.

Бундай имкониятга Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасининг мажмуа ҳудудида жойлашган манзили, телефон рақамлари, расмий сайти ва иш вақти тўғрисидаги маълумотларни интернет тармоғининг “Google Maps” электрон хариталар тизимига киритилиши билан эришилди.

Эндиликда, Хива шаҳрига келган чет эл ва маҳаллий сайёҳлар Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимларини бевосита, яъни, гид-таржимонлар ва маҳаллий аҳоли ёрдамисиз интернет тармоғидаги “Google Maps” электрон харитасидаги маълумотлар ёрдамида топишлари ва мурожаат қилишлари мумкин.

Бундан кўзланган мақсад чет эл ва маҳаллий сайёҳлар билан тўғридан-тўғри мулоқотга киришиш орқали ёрдамга муҳтож сайёҳларга тезкорлик билан амалий ёрдам кўрсатишни таъминлаш ва бу орқали уларда юртимиз тўғрисида ижобий фикрлар шакллантиришга эришишдир.

photo5256155722893339370.jpg

М.Худайберганов,
Хоразм вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни 
таъминлаш бошқармаси ходими

2 791
ЎзА