Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

13.11.2017 18:10 Чоп этиш версияси

Халқаро банк карталари бўйича онлайн тарзда авиачипталар харид қилиш имкони яратилди

“Oʻzbekiston havo yoʻllari” Миллий авиакомпанияси Ўзбекистон Республикаси ТИФ МБ билан ҳамкорликда авиачипталарни авиакомпаниянинг корпоратив сайти орқали сотилишини таъминлаш бўйича лойиҳанинг навбатдаги босқичини ишга туширди. Унга кўра авиачипта учун тўловларни халқаро банк карталари орқали амалга ошириш мумкин. 10 ноябрдан бошлаб авиачипта учун ҳақни VISA банк карталари орқали тўлаш мумкин.

Кейинги босқичда MasterCard, American Express пластик карталари ва бошқа турдаги карталардан фойдаланиш имконини берувчи халқаро тўлов тизимини улаш кўзда тутилган.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва МБ нинг бевосита иштирокида, шунингдек, электрон коммерсиясини ривожлантиришга тўсқинлик қилувчи сабабларни бартараф этиш юзасидан ўтказилган чора-тадбирлар, интерактив хизматларни жорий қилиш учун тегишли шароитларнинг яратилиши ушбу лойиҳанинг қисқа муддатларда амалга оширилишига хизмат қилади.

Интерактив хизматларни кўрсатиш бўйича тадбирлар мажмуасини амалга ошириш “Oʻzbekiston havo yoʻllari” МАК қатновларига авиачипталарни дунёнинг исталган нуқтасида сотишга имкон беради.


2 934






Все о погоде - Pogoda.uz