ЎзА Ўзбек

04.03.2020 Чоп этиш версияси

Келажагимиз бўлган ёшлар доимо эътиборда

Келажагимиз бўлган ёшлар доимо эътиборда

Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси томонидан республикамизда бу борада олиб борилаётган ишларга муносиб ҳисса қўшиш мақсадида вилоят ҳудудидаги олий ва ўрта таълим муассасаларидаги ёшлар билан доимий равишда давра суҳбатлари ва учрашувлар ўтказиб борилиши йўлга қўйилган.

Бошқарма ходимлари томонидан жорий йилнинг 2 март куни Хива шаҳридаги “Президент мактаби” ҳамда “Огаҳий” номидаги ижод мактабларида таҳсил олувчи ёшлар билан навбатдаги учрашувлар ташкил этилди.
2.JPG

Учрашув давомида вилоят Ички ишлар бошқармаси Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан ёшларга юртимизда олиб борилаётган ислоҳотларни тушунтириш билан бирга инглиз тилида “маҳорат дарси” ўтказилди.

Баҳс ва мунозараларга бой бўлган учрашувлар якунида “Президент мактаби” ҳамда “Огаҳий” номидаги ижод мактаблари ўқувчилари учун Хоразм вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан жаҳон ва ўзбек адабиёти вакиллари бадиий асарлари совға қилинди.

Хоразм вилояти Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси

17 819
ЎзА