ЎзА Ўзбек

16.06.2020 Чоп этиш версияси

Испания Германиядан 11 минг туристни қарши олмоқда

Испания Германиядан 11 минг туристни қарши олмоқда
Испанияга пандемиядан кейин туристик соҳасини тиклаб олишига ёрдам бериш учун синов дастури доирасида қарийб 11 минг германиялик турист жўнатилмоқда, улар Балеар оролида бўлишади, деб маълум қилди The Guardian.

Мамлакат 21 июнда Европа Иттифоқи ва Шенген ҳудуди билан чегараларини очишга тайёргарлик кўрмоқда.

Тахминан 10 минг 900 нафар германиялик сайёҳ 47 та рейсда етиб келади. Улар камида 5 кун оролда қолади. 

Германиялик меҳмонлар коронавирусдан тест қилинмайди, қолаверса, улар 14 кунлик карантиндан ҳам озод қилинган. Шунга қарамай, сайёҳлар ўзларининг соғлиғи ҳақида анкета тўлдиришига тўғри келади, аэропортда уларнинг иссиғи ўлчанади ҳамда турар жойи ва телефон рақамлари олинади.

16 007
ЎзА